“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ижодкор зиёлилар билан учрашувида муҳокама этилган масалалалардан келиб чиқадиган вазифалари тўғрисида” давра суҳбати ўтказилди.

 

Иштихон туман 21-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертлар залида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ижодкор зиёлилар билан учрашувида муҳокама этилган масалалалардан келиб чиқадиган вазифалари тўғрисида” давра суҳбати ўтказилди.

 

Иштихон шаҳар                                                                           2017 йил 21 август

 

Раислик қилувчи:  Иштихон туман 21-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори М.Рўзиев. Читать целиком »

21-сон БМСМнинг ёшлар иттифоқи етакчисини сайлаб олиш масаласи

 Самарқанд вилоят Маданият бошқармаси тасарруфидаги Иштихон туман 21-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳисобот сайлов йиғилиши

   Б А Ё Н Н О М А СИ

“30”ноябр2017йил

1-сонли

                Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 15 ноябрдаги    “ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Маданият вазирлиги ва унинг тасарруфидаги  тизим ташкилотларидаги Етакчилар кенгаши ва бошланғич ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги 824-сонли буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоят Маданият бошқармаси тасарруфидаги Иштихон туман 21-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳисобот сайлов йиғилиши  бўлиб ўтди.  Йиғилишни 21-сон БМСМ бошланғич касаба уюшмаси раиси И.Сувонов олиб борди.

Бошланғич ташкилот ва етакчини сайлаш учун ўтказилган сайлов маросимида мактабнинг  22 нафар 31 ёшгача бўлган барча ёш ходим ва ўқитувчилар иштирок этишди.

Кун тартибида битта масала 21-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ёшлар иттифоқи етакчисини сайлаб олиш масаласи кўрилди.

Сўзга чиққанлар: туман кенгаши Халқ депутати О.Анорова, туман маданият ва аҳоли дам олиш марказидан вакил  Ҳ.Ибатов, 21-сон БМСМ директори М.Рўзиев, 21-сон БМСМ бошланғич ташкилот касаба уюшмаси раиси И.Сувоновлар сўзга чиқиб Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот фаолияти ҳамда етакчисини ўрнатилган тартибда сайлаш жараёнлари ҳақида сайлов қатнашчиларига тушунтиришлар бердилар.  Йиғилишни олиб борувчи И.Сувонов йиғилиш қатнашчиларига сайловга ёшлар иттифоқи етакчилигига номзодлари қўйилган 31-ёшгача бўлган ёшлар уч кишидан иборат: булар; мактабнинг санъат йўналиши бўлимининг бошлиғи А.Норқулов, фортепиано мутахассислиги ўқитувчиси Ш.Саъдинова ҳамда тасвирий санъат бўлими ўқитувчиси Г.Сайфуллаевалар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берди.

“Хотирангиз абадий қалбимиздадир” деб номланган кеча

Самарқанд вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги Иштихон туман 21-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби  Ислом Абдуғаниевич Каримов Читать целиком »

Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26-йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26-йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 7-декабрдаги Читать целиком »

ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар ҳамда мазкур қонунни ижросини таъминлаш мақсадида иш режаси тасдиқланди. Мазкур режада норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ тадбирлар, ташкилий ва техник чора-тадбирлар, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга ошириш белгиланган. Мазкур қарорнинг амалга ошириш механизми Ўзбекистон ремпубликаси Маданият вазирлигининг буйруқлари ҳамда вилоят ҳокимлиги қарорлари норматив –ҳуқуқий ишлар билан ишлаш масалаларини ўз ичига олган. Мазкур қарор ижроси бўйича мактабда Ахборот Коммуникация Технологиялари билан ишлаш бўйича маъсул ходим буйруқ асосида тайинланди ҳамда алоҳида хона, компьютер ва техник жиҳозлар билан таъминланди. Мактабимиздаги барча маълумотлар ҳимояланган Ехат электрон почтаси орқали амалга ошириб келинмоқда.Маданият вазирлигининг 2017 йил 3-ноябрдаги 01-11-19-5463-сонли хати ҳамда вилоят Маданият бошқармасининг 07 декабр 2017 йилдаги 01/422 рақамли хати ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда маданият ва санъат соҳасига оид барча муҳим воқеа-ҳодисалар, янгиликлар, тадбирларни ёритиб борувчи Вазирликнинг расмий веб-сайтининг Телеграм тармоғидаги саҳифасига аъзо бўлдик.

 “Юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаролик мурожаатлари тўғрисида”

 “Юридик ва жисмоний шахсларнинг фуқаролик мурожаатлари 

тўғрисидаолиб борилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар ҳамда турли ташкилот ва идоралардан келган ҳужжатларни қайд қилиш дафтари тузилиб, мактабимизда шикоят ва аризалар қутиси мавжуд бўлиб, ишчи-ходимлар ҳамда ота-оналардан келаётган ҳар бир мурожаатлар ўз вақтида қайд этиб борилмоқда. Иштихон туман 21-сон Боллар мусиқа ва санъат мактаб маъмурияти номига келаётган ҳар бир хат,фуқаролар мурожаатлари ҳамда аризалари мактаб маъмурияти томонидан чуқур ўрганилиб, таҳлил қилиниб ижобий ҳал қилиниб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-Қ сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори юзасидан Иштихон туман 21-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига 2017 йилда иш сўраб мурожаат қилган 3 нафар олий ва 1 нафар ўрта махсус маълумотга эга бўлган ўқитувчиларни иш билан таъминладик.

2018 йилда Иштихон туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан яқин алоқада бўлиб, 2 нафар иш ўрни ажратдик.

21–сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳақида қисқача

Самарқанд вилоят ҳокимлиги Маданият бошқармаси  таассаруфидаги Иштихон   тумани 21–сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳақида қисқача

МАЪЛУМОТНОМА

            Самарканд вилоят Маданият бошкармаси тасарруфидаги Иштихон туман 21-сон Болалар мусика ва санъат мактаби 1973 йилда ташкил топган. Читать целиком »